Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
193
29
Sayt test rejimida ishlamoqda...
32026-02-26 10:57

Қувада “Ёшлар куни”га старт берилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642138401870.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642138403065.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642138404260.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642138405455.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2117642138406650.jpg
#Bugun_Yoshlar_kuni #Jarayon Қувада “Ёшлар куни”га старт берилди Қува туманида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан белгилаб берилган “Ёшлар куни” тадбирларига расман старт берилди. Куннинг аввалида туман ҳокими Халимжон Умаров раҳбарлигида тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, фаоллар иштирокида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашув давомида кун давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар, маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслар атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, тадбирларни юқори савияда ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. Туман ҳокими ўз сўзида ёшлар билан ишлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганини, бу борада ҳар бир раҳбар ва мутасадди шахс масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда иш олиб бориши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, “Ёшлар куни” доирасида ўтказиладиган ҳар бир тадбир ёшларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилиши лозимлиги қайд этилди. Мазкур ташаббус доирасида Қува туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ва рағбатлантиришга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. “Ёшлар куни”нинг юқори савияда ўтиши эса, албатта, ёшлар ҳаётида янги имкониятлар эшигини очиши, уларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширишига хизмат қилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz