Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
173
26
Sayt test rejimida ishlamoqda...
642025-12-01 16:13

Қува тумани ҳокими Умаров Халимжон Комиловичнинг 2026 йил 1 январга қадар ҳудудларда ободонлаштириш, тозалаш ишларини олиб бориш ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича туман аҳолисига МУРОЖААТИ

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2108682207626775.jpg
Ассалому Алайкум қадрли юртдошлар! Азиз Қуваликлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кўчат экиб, боғ яратиш-халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол эккан. Демак, халқимизнинг ибратли ўтмиши ўзимиз яшаётган муҳитда табиатга оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлаш, келгуси авлодлар ҳам яшаши учун қулай макон барпо этишга ундайди. Президентимиз томонидан эълон қилинган жорий йилнинг 15 октябрдан 15 ноябрь кунига қадар “Тозалик ва озодалик” ойлиги халқимиз ўртасида кўтаринки руҳда ўтказилиб, жами 101 154 нафар аҳоли тадбирда иштирок этди ва 602 тадан зиёд техникалар жалб қилинди. доимий ишлайдиган 217 та бригадалар ташкил этилди; 313 гектар майдон ободонлаштирилди; 923 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди; 60 км ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланди; 4 та хиёбон, 32 та зиёратгоҳ ва 66 та қабристонлар ободонлаштирилди; 66 та болалар майдончалари ободонлаштирилди; Шу билан бирга, тадбир доирасида кам таъминланган 35 нафар оилаларни уй-жойлари таъмирланди. Ҳозирда ҳавони ифлосланишини камайтириш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси билан биргаликда ҳаводаги чанг зарраларини бостириш мақсадида кунлик ҳавони намлантириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 ноябрь кунидаги “2025-2026 йилларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудларида дарахт ва бута кўчатарини экиш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мажлис баёни ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2025 йил 11 ноябр кунги “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш борасида белгиланган вазифаларни 2025 йилда самарали ташкил этиш, шунингдек, жорий йил куз мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш тадбирларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳақидаги топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан туманимизда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 2025 йилнинг “Куз мавсуми”да Яшил макон умумиллий лойиҳаси доирасида 552 минг туп кўчат экиш ишлари ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар жами 487,0 минг туп дарахт кўчатлари экилди. Туманни экологик барқарорлигини таъминлаш, ҳудудимизни тоза ва озодалигига алоҳида эътибор бериш, 2026 йилни чиқиндилардан ҳоли ҳудуд бўлиб қаршилаш Сиз ва бизнинг саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ. Ҳурматли Қуваликлар! Сизларни юртбошимиз ишончини оқлаш, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ўз уйимиз, кўчамиз ва маҳалламизни ободонлаштиришга, яшил ҳудудлар барпо этишга, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз. Ариқ ва зовурларни тозалаш бўйича ҳашарларда иштирок этиш ҳар биримиз учун эзгу фуқаролик бурчимиздир. Зеро, нафақат уйларимиз, балки маҳалламиз ва Ватанимиз ҳам ўзимизники. Унинг ободлиги ва поклиги учун барчамиз масъулмиз. Ватанимиз равнақи учун биргаликда ҳисса қўшайлик! Умаров Халимжон Комилович Қува тумани ҳокими

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz