Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
131
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...
262025-08-06 20:41

“Маънавият карвони” — истиқлол шукўҳини, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик фазилатларини тарғиб этмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417426100.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417440440.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417448805.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417454780.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417460755.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417490630.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417503775.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096621417508555.jpg
Юртимизда истиқлолнинг 34 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар юртимизда тинчлик, барқарорлик, инсон қадри, миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик каби юксак ғояларни тараннум этмоқда. Шулар жумласидан “Инсон қадр топган юртда” шиори остида мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган “Маънавият карвони” лойиҳаси ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Қува туманида ҳам мазкур лойиҳа доирасидаги маърифий сафарлар янги мазмун-моҳият билан бойиб, халқимизнинг юрагига нур ва маърифат улашмоқда. Жумладан, туманнинг Сўфи ва М.Хасанов маҳаллаларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” ғояси асосида “Умуммиллий бирдамлик фестивали” ташкил этилди. Фестивалда мамлакатимиз маънавий ҳаётида салмоқли ўринга эга бўлган фахрли зиёлилар ва санъат намояндалари иштирок этишди. Хусусан, тарих фанлари доктори, профессор Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ва эстрада хонандаси Бекзод Исхақов ўз чиқишлари, куй ва қўшиқлари, илҳомли сўзлари билан фестивал иштирокчиларига самимий кайфият улашишди. “Маънавият карвони”нинг Қува туманидаги ушбу манзилли тўхтови халқимиз қалбида истиқлол фахри, бирдамлик туйғуси ва келажакка ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz