Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
131
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...
132025-08-11 12:24

Қува туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994766250.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994768640.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994769835.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994771030.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994772225.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994773420.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097101994774615.jpg
Қува туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда Қува туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, айниқса камбағал оилалар фарзандларининг таълим олиш шароитларини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Дастур асосида тумандаги 195 нафар фаҳрий нуронийлар камбағал оилаларга бириктирилиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, мазкур оилалар фарзандлари учун 501 дона дарс тайёрлаш столи, 1002 дона стул, 831 дона спорт формаси ҳамда 100 дона мактаб сумкалари етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бу борада амалий ишлар бошлаб юборилди. Бугун Катта Деҳқонобод маҳалласида ўтказилган тадбирда Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори Санжарбек Аминжонов ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Зоҳиджон Ашуровлар иштирок этиб, жиҳозлар, спорт формалари ва сумкаларини эгаларига тантанали тарзда топширдилар. Тадбирда сўз олганлар ушбу хайрли ишнинг аҳамияти, унинг фарзандлар таълими ва соғлом турмуш тарзидаги ўрни, шунингдек, маҳалла ва оилалар бирдамлигини кучайтиришдаги ҳиссаси ҳақида фикр билдирдилар. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги бундай амалий ишлар туман аҳолиси, айниқса ёш авлоднинг келажакда етук мутахассис бўлиб етишишларига замин яратиши билан аҳамиятлидир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz