Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
131
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...
212025-08-09 11:15

Қува тумани тадбиркорлари Хитойда амалий ташрифда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096890531610130.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096890531612520.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096890531614910.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2096890531616105.jpg
Айни кунларда Қува тумани ҳокими ўринбосари Убайдулло Мадаминов бошчилигидаги бир гуруҳ маҳаллий тадбиркорлар Фарғона вилояти делегацияси таркибида Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб туришибди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Шанхай шаҳрида ташкил этилган Хитой – Ўзбекистон бизнес форумида иштирок этишди. Мазкур форумда икки давлат тадбиркорлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо айланмаси ҳажмини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувлар жараёнида Қува туманидан ташриф буюрган тадбиркорлар қатор йирик хитойлик ишбилармонлар билан амалий келишувларга эришдилар. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати, логистика ва савдо соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандумлар имзоланди. Ташрифнинг асосий мақсади – хорижий тажрибани ўрганиш, Қува туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz