Янгиҳаёт маҳалласида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Қува тумани Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ мулоқот учрашуви ташкил этилди. Учрашувнинг асосий мақсади — аёлларнинг жамият ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш, эрта турмуш, ажримлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича очиқ мулоҳазалар олиб боришдан иборат бўлди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Матлубахон Холматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, вилоят кенгаши депутати, Мастурахон Сайфиддинова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳрахон Алиева, туман бош имом ҳатиби Р.Ахроров, туман адлия бўлими бошлиғи Г.Қодирова, ИИБ хотин кизлар масалалари буйича инспектор капитан З.Умаржонова, Оқила аёллар Кенгаши аъзолари, отин-ойилар, маҳалладаги фаол хотин-қизлар ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар иштирок этди.
Мулоқот давомида аёлларнинг оиладаги маънавий ва ижтимоий вазифалари, уларнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, оила мустаҳкамлигини сақлаш борасидаги масъулиятлари, ажримлар оқибатида келиб чиқадиган муаммолар ҳамда уларни олдини олиш, вояга етмаган кизлар уртасидаги жиноятларни олдини олиш тугрисида сухбат утказилди.