Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
131
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...
122025-08-12 12:58

Қува тумани ҳокими аҳоли мурожаатларини тинглади

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097207660107850.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097207660110240.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097207660111435.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097207660112630.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097207660113825.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2097207660115020.jpg
Қува туманида аҳоли мурожаатларига зудлик билан муносабат билдириш, муаммоларни манзилли ҳал этиш ва давлат органлари фаолиятини жамоатчилик назорати асосида ташкил этишга қаратилган амалиёт давом этмоқда. Жумладан, туман ҳокими Халимжон Умаров навбатдаги иш кунини Халқ қабулхонасида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишдан бошлади. Қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар ўзларини ўйлантираётган масалалар, муаммолар ва таклифларини тўғридан-тўғри ҳокимга баён қилишди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, уй-жой, ер масалалари, тадбиркорликни ривожлантириш, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимоя йўналишларини қамраб олди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати шахсан туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганилиб, улар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилиб, узоқроқ муддат талаб қилувчи мурожаатлар назоратга олинди. Қабул жараёнида мурожаатчиларга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар, давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва имкониятлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди. Мазкур қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларига беқарор эмас, тизимли ёндашувни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга эришилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz