Юртимизда жиноятчиликка қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда ва ҳар бир қонунбузарликка муносиб жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Шу доирада, ўзга мулкини талон-тарож қилганлиги оқибатида жиноят содир этган фуқаро Ф.Э.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг 2025 йил 28 мартдаги қарорига асосан 106,9 миллион сўм миқдорида жиноий жарима тайинланган эди.
Мазкур суд қарори Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан жарима тўлиқ тўланиши таъминланди.
✍🏻Бюронинг Қува туман бўлими