Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Қува туманида ҳам кенг нишонланмоқда.
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида Қува туманидаги ҳарбий қисмда ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Мудофаа бўлими бошлиғи, шаҳсий таркиб ҳарбий ҳизматчилари, уларнинг оила аъзолари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими сўз олиб ҳарбий ҳизматчилар, уларнинг оила аъзоларини байрам билан муборакбод этди.
Тантанали тадбирда Ватан тинчлиги йўлида фидойилик ва юқори натижалар кўрсатган, ҳизмат вазифасини сидқидилдан ўтаб келаётган бир гуруҳ ҳарбий ҳизматчиларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбирлари жойларда кенг нишонланмоқда.