Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
182
28
Sayt test rejimida ishlamoqda...
132026-01-26 10:43

Қува тумани делегациясининг Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари: инвестициявий ҳамкорликда янги қадамлар

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114440427931190.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114440427941945.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114440427945530.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114440427949115.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114440427952700.jpg
Қува тумани ҳокимининг ўринбосарлари Жахонгир Закиров ва Убайдулло Мадаминовлар бошчилигидаги бир гуруҳ тадбиркорлар вилоят делегацияси таркибида Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб, қатор истиқболли учрашув ва музокаралар ўтказмоқдалар. Сафар доирасида делегация аъзолари Хитойнинг йирик саноат корхоналаридан бири — Xinjiang Bangte Electrical Manufacturing Co., Ltd фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу корхона электр энергияси тизими учун турли қувватдаги замонавий трансформаторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари илғор технологиялар асосида йўлга қўйилгани билан ажралиб туради. Учрашувлар давомида Қува тумани ҳудудида электр энергияси учун трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ишлаб чиқариш қувватлари, технология трансфери, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ҳамда лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилди. Мазкур лойиҳа амалга оширилса, Қува туманида янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий саноат салоҳиятининг ошиши ҳамда электр энергетикаси соҳасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти кенгайиши кутилмоқда. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестициявий муҳитни янада мустаҳкамлаш ва келишувларни аниқ лойиҳаларга айлантириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz