Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
182
28
Sayt test rejimida ishlamoqda...
392026-01-14 16:14

Ватан ҳимоячилари — эл-юрт ишончи ва ғурури

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2113225144376420.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2113225144378810.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2113225144381200.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2113225144382395.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2113225144383590.jpg
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қува туман ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи туманнинг чегара ҳудудида хизмат вазифасини сидқидилдан адо этаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказдилар. Мазкур учрашув давомида юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар байрам билан самимий табрикланди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қуролли Кучларни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва замонавий ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Туман ҳокими Халимжон Умаров ўз табрик нутқида ҳарбий хизматчиларнинг Ватан олдидаги масъулиятли вазифаси, халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлашдаги ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва хизматда улкан муваффақиятлар тилади. Учрашув якунида чегара ҳудудида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz