Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
182
28
Sayt test rejimida ishlamoqda...
142026-01-26 21:57

Қува тумани делегацияси Хитойда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114488744137730.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114488744138925.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114488744140120.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2114488744141315.jpg
Аввал таъкидлаганимиздек, Қува тумани ҳокими ўринбосарлари ҳамда тадбиркорлардан иборат делегация Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари билан бўлиб, бир қатор хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу ташриф доирасида туман иқтисодиётини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилмоқда. Жумладан, делегация аъзолари Хитой Халқ Республикасининг Shandong Xingka Internet Technology Co., Ltd. корхонасида бўлиб, компания раҳбарияти билан икки томонлама учрашув ўтказдилар. Учрашув давомида автоматлаштириш, замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар жараёнида Қува тумани ҳудудида ушбу йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, замонавий ускуналар ва технологияларни олиб кириш, шунингдек, маҳаллий мутахассислар учун тажриба алмашиш ва малака ошириш масалалари юзасидан ўзаро келишувларга эришилди. Томонлар ушбу ҳамкорлик келгусида туман саноат салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини кенгайтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz