Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
195
30
Sayt test rejimida ishlamoqda...
52026-03-12 15:13

Ёшлар келажаги — эътибор марказида

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2119105958796345.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2119105958797540.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2119105958799930.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2119105958799930.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2119105958801125.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2119105958802320.jpg
Қува туманида “Пайшанба — Ёшлар куни” муносабати билан очиқ мулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда учрашувлар юқори савияда ташкил этилмоқда. Бу каби тадбирлар ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келажак режаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга хизмат қилмоқда. Жумладан, Турк маҳалла фуқаролар йиғинида тумандаги профессионал таълим муассасалари битирувчилари иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров иштирок этиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот қилди. Учрашув давомида битирувчиларнинг муаммолари, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, бандликни таъминлаш ҳамда таълимнинг кейинги босқичини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббусларини билдириш имконига эга бўлдилар. Туман ҳокими томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ташаббускор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди. Бундай учрашувлар ёшларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда келажакка ишонч билан қадам ташлашларига замин яратмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz