Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
195
30
Sayt test rejimida ishlamoqda...
92026-03-05 13:30

Қува туманида “Ёшлар куни” доирасида ёшлар муаммолари ўрганилмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841845385.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841846580.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841848970.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841850165.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841851360.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841851360.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2118375841852555.jpg
Қува туманида Давлатимиз раҳбари томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини “Ёшлар куни” сифатида белгилаб, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров томонидан ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида бутун иш куни давомида амалга ошириладиган алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқилди. Ушбу режа асосида жойларда манзилли учрашувлар ва амалий ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан, туманнинг Саноатчилар маҳалласида меҳнат миграциясидан қайтган ҳамда ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар ўрганишлари учун шарт-шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар атрофлича тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Бундай учрашувлар ёшларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келгусидаги режаларини амалга оширишларига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қува туманида “Ёшлар куни” доирасидаги бу каби тадбирлар изчил равишда давом эттирилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz